Самарқандда хавфсизлик чоралари кучайтирилди – ОАВ

Жамият

image

Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити муносабати билан Ўзбекистон ҳукумати Самарқандда хавфсизлик чораларини кучайтирди ва бугун, 10 ноябрь куни ноодатий даражада гавжум бўлган қадимий шаҳарнинг темир йўл вокзалида бундай қадамнинг натижаси аллақачон кўзга ташланмоқда. Бу ҳақда ТАСС ёзган.

“Шаҳарга, шу жумладан темир йўл орқали кириш кескин чекланган, бизнинг станция бир неча кун давомида фақат транзит йўловчи поездларини қабул қилади, улар асосан саммит иштирокчилари ва меҳмонларини, шунингдек, ОАВ вакилларини Самарқандга олиб келади”, деган станция навбатчиси ТАССга.

Бундан ташқари, шаҳарнинг баъзи кўчаларида транспорт ҳаракати чекланган, бу вокзалга яқин кўчаларда ҳам сезилади, бу ерда асосан давлат идоралари автомобиллари ва ушбу тадбир учун махсус берилган рақамларга эга автобуслар мавжуд. 

“9 ноябрдан буён аксарият чорраҳаларга зирҳли техника ва ички ишлар органлари ҳамда миллий гвардиянинг кучайтирилган отрядлари жойлаштирилди. Тадбирдан бир неча кун олдин Самарқандга келган барча йўловчи ва чартер рейслари бекор қилинди, норезидент автотранспорт воситаларининг кириши кескин чекланди. Айрим ҳудудлар транспорт ҳаракати учун бутунлай ёпиқ”, деб ёзмоқда ТАСС. 

Эслатиб ўтамиз, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг