Самарқандда Қатар Амирини расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)

Жамият

image

Бугун, 6 июнь куни Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Самарқанд шаҳрида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида Қатар раҳбарини расмий кутиб олиш маросимидан бошланган.

Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилган.

Шунингдек, ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этган. Келтирилишича, давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлаган.

Шундан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made