Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиққан Cobalt мажақланиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида Cobalt ва Жигули тўқнашиб, аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 10:30 ларда Ургут тумани “Сариқтепа”маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-066 автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи Cobalt русумли автомобилини Ургут-Кенагас йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Шу вақтда тўғридан ўз йўлида келаётган ВАЗ-21-063 русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва LI XIANG автомашиналари ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Оқибатда Cobalt автомашинасининг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд Cobalt Ургут Жигули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг