Самарқандда қалин қор ва музлама сабаб айрим йўллар ёпилди
Жамият
−
22 Январь 2020
7749Бугун, 22 январь куни Самарқанд вилояти автомобиль йўлларида вазият мураккаблашуви туфайли ИИБнинг ЙҲХ бошқармаси махсус чоралар кўрмоқда.
Хусусан Самарқанд шаҳрида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда ободонлаштириш бошқармалари ҳамкорлигида йўллардаги музламаларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ундан ташқари М-39 “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти Ургут туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга “Тахтақорача” довонидан ўтган қисмида бугун, 22 январь куни соат 11:00да автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди.
ЙҲХ бошқармаси томонидан қайд этилишича, довондаги йўллар қалин қор билан қопланган.
Маълумот учун, метерология хизматлари шу кеча-кундузда Самарқанд вилоятида ҳаво ҳарорати 0...- 6 даража совуқ бўлишини хабар қилган эди.