Самарқандда Ислом Каримов хотирланяпти

Жамият

image

Бугун, 30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни. Ислом Каримов туғилиб ўсган ва айни пайтда мангу ором топган Самарқанд шаҳрида ҳам халқнинг буюк фарзанди туғилган куни кенг нишонланиб, у ёд этилмоқда.

Бугун, 30 январь эрта тонгда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва жамоатчилик вакиллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Самарқандликлар Ислом Каримовни ёд этмоқда

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида ўзбек халқи қалбидан чуқур жой олган. У ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ўзбекистон тарихида тарихида ўчмас из қолдирди.

photo5301089477470563966.jpg

Эслатиб ўтамиз, пойтахт Тошкентда Ислом Каримов хотира ҳафтали ўтказиляпти. Ҳафталик доирасида Тошкент фотосуратлар уйида “Ислом Каримов: Улкан тарихий даврни мужассам этган инсон” номли фотоальбом тақдимоти ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made