Самарқандда икки юк машинаси тўқнашди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2020
7859Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Самарқанд вилоятида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
ЙТҲ 19 ноябрь соат 15:00 ларда М-37 автомобиль йўлининг 24-25 километрлари оралиғида юз берган. Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли транспорт воситаси тезликни ошириши оқибатида шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли юк машинаси билан тўқнашган.
Натижада Isuzu ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчиси Оқдарё тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бирлашмасига ётқизилган.
Шифокорларнинг ҳаракатига қарамасдан Isuzu русумли автомобилда бўлган икки йўловчи вафот этган.
ЙТҲга Isuzu русумли транспорт воситасининг оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
LiveБарчаси