Самарқандда газ йўқлиги сабаб катта йўлни тўсиб қўйган аёллар қамалди 

3-саҳифа

image

Самарқандда 13 нафар фуқаро хонадонида табиий газ йўқлигидан норози бўлиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, тўсиб қўйди. Уларнинг икки нафарига қамоқ жазоси, 11 нафарига эса жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 12:10 да Самарқанд тумани Янгиариқ-1 МФЙ Чунгул кўчасида яшовчи 13 нафар фуқаро хонадонида табиий газ йўқлигига норозилик билдириб, Самарқанд “М-37а автомобиль ҳалқа йўли”нинг 8-9 километрида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб, тўсиб қўйган. 

Маълум қилинишича, улар яшайдиган маҳалла 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида табиий газ тармоғидан узилиб, суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланиши йўлга қўйилган.

Охирги маротаба маҳаллага 29 июль куни суюлтирилган газ баллонлари тарқатилган. 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд тумани судининг 27 сентябрь кунидаги қарори билан 13 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳуқуқбузарларнинг икки нафарига беш суткадан маъмурий қамоқ жазоси, қолган 11 нафарига эса жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ қамоқ

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг