Самарқандда фуқарони Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида фуқарони фоҳишалик билан шуғулланиши учун хорижга жўнатаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 март куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши кураш бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда аёл (35 ёшли) енгил даромад топиш мақсадида бир жувонни (27 ёшли) Туркияга юбораётган вақтида вилоят халқаро аэропортида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлимига тақдим этилган. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 мартида Тошкентда икки фуқарони Туркияга фоҳишалик учун юбораётган аёл ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг