Самарқандда фуқарони АҚШга жўнатмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди
3-саҳифа
−
05 Март 2023
5108Самарқандда 30 минг АҚШ доллари эвазига фуқарони Америка Қўшма Штатларига жўнатишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Самарқандда ҳайдовчилик билан шуғулланувчи фуқаро С.П. фуқаро Ғ.А.нинг ишончига кириб, уни 30 минг доллар эвазига танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган.
У фуқаро Ғ.А.га олдиндан 10 минг доллар бериши кераклигини, қолган 20 минг долларни эса АҚШга етиб борганидан сўнг бериши мумкинлигини айтган.
Хусусан, фуқаро С.П. “мижози” Ғ.А.дан келишилган пулнинг 10 минг долларини олаётган вақтда қўлга олиниб, далилий ашёлар тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан С.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда эр-хотинни АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси