Самарқандда фуқаро ҳовлисида 2 минг туп каннабис етиштиргани аниқланди

Жамият 5215
image

Самарқанд вилоятида 2160 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётган шахс аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун, 7 август куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Жомбой тумани “Олмазор” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Э. нинг яшаш уйи ҳовлисида тинтув ўтказилган. 

Тинтув давомида ушбу шахснинг томорқасидан 2160 туп каннабис гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш ўсимлик экилгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу ҳовлидан 512 туп қуруқ ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик воситалари, уйидаги овқат пишириш печи ичидан 100 грамм каннабис гиёҳвандлик воситасининг уруғи сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 июл куни Фарғона вилояти Бувайда туманидаги олма боғида гиёҳванд модда етиштирган шахс аниқланган эди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 262
Рейтинг: 3
t
×