Олма ўрнига каннабис. Фарғонада гиёҳванд модда етиштирган шахс аниқланди

Жамият

image

Фарғона вилояти Бувайда туманида олма боғида гиёҳванд модда етиштирган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 9 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида М.А.нинг фермер хўжалигидаги олма боғи холислар иштирокида кўздан кечирилган. Аниқланишича, олма боғида каннабис гиёҳвандлик ўсимликлари парвариш қилиб келинган ва улар далилий ашё тариқасида олинган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “а” банди (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида фуқаро ҳовлисида 6 минг туп “кўкнор” ўсимлиги парвариш қилаётгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг