БП Самарқандда икки киши ўлган қотиллик бўйича маълумот берди

3-саҳифа 17278
image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида эркак турмуш ўртоғи ва унинг маъшуқасини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қотиллик жорий йилнинг 20 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказида юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, 40 ёшлар атрофидаги эркак икки кишига пичоқ билан ҳужум қилган ва жиддий жароҳат етказган. Натижада улар вафот этган.

Маълумотларга кўра, Пастдарғом туманида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро турмуш ўртоғини унинг маъшуқаси билан бирга кетаётганда таъқиб қилган. Рашк сабаб эркак уларни одамлар олдида ўлдирган.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов мазкур жиноят юзасидан маълумот берди. 

Унга кўра, мазкур факт бўйича Самарқанд шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, ж” бандлари билан жиноят иши очган.

Гумонланувчи М.А. процессуал тартибда ушланган. Мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 972
Рейтинг: 3
t
×