Самарқандда диплом олиб беришни ваъда қилган “замдиректор” ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда фуқарога техникумни тамомлагани ҳақида диплом олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари олган директор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Гулобод агробиотехнологиялар техникуми” директори ўринбосари И.Ш. фуқаро У.ни техникумга ўқишга киритиб, 2021-2022 ўқув йили якуни билан унга диплом олиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса у фуқародан талаб қилган 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг