Самарқандда Cobalt “КамАЗ” тиркамаси остига кириб кетди. Қурбонлар бор
Crime
−
20 December 2021 10533 1 minute
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Cobalt “КамАЗ” юк машинаси тиркамаси остига кириб кетиши оқибатида икки киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Билдирилишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 14:05 ларда Каттақўрғон тумани Омонгавҳар маҳалласидан ўтувчи 4Р-46 Самарқанд-Каттақўрғон автомобиль йўлининг 46-километрида Cobalt “КамАЗ” юк машинаси тиркамасига урилган.
Оқибатда Cobalt машинасидаги йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Қайд этилишича, кеча, 19 декабрь куни Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан содир бўлган ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган ва ҳайдовчиларга йўлларда ҳаракатланиш давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш уқтирилган.
Live
All