Самарқандда чўкиб кетган 3 боланинг жасади топилди
3-саҳифа
−
02 Август 2023
7957Аввалроқ Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон сув омборида 4 нафар йигит чўкиб кетгани ва қутқарув ишларида фақат бир нафар боланинг жасади топилгани ҳақида хабар бергандик. Қолган 3 нафар боланинг ҳам мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Бугун, 2 август куни олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида фуқаро Э.У., (1998 йил) И.Д. (2001 йил) ва С.Р. (2002 йил)ларнинг жасадлари топилган. Вафот этган йигитларнинг икки нафари Абу Али Ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ўқувчиси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни 17:30 ларда 4 нафар йигит Каттақўрғон сув омборида чўкиб кетган. Улар қайиқ устида фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабабли, мувозанатини йўқотган. Оқибатда қайиқ ағдарилиб кетган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь