Самарқандда блогернинг автомобили ёқиб юборилди
Жамият
−
21 Декабрь 2020
16305Ижтимоий тармоқларда самарқандлик автоблогернинг транспорт воситасига ўт қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Жорий йилнинг 16 декабрь куни фуқаро М.Б. Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, 16 декабрь куни соат 02:30 ларда ўзининг яшаш уйи ёнида бўлган автомобили номаълум шахс томонидан ёқиб юборилганини маълум қилган. Фуқаро ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 173-моддаси 2-қисм “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь