Самарқандда бир гуруҳ шахслар фуқаронинг қўйларини сўйиб, унга таҳдид қилди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида фуқаронинг 6 бош қўйини бўғизлаб, эгасига таҳдидомуз хат қолдирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 апрель куни туманнинг “Бадал” маҳалласида яшовчи Б.Ф.га тегишли деҳқон хўжалиги ер майдонидаги қўйхонага номаълум шахслар ғайриқонуний равишда кирган. Талончилар қўйхонадаги 12 бош қўйлардан 6 донасини сўйиб, 3 донасини яширин равишда талон-торож қилганлигини билдириб, хат қолдириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор-қидирув ишлари натижасида уч киши ушланган. Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилиб, жиноий гуруҳ ташкилотчисини қўлга олиш чоралари кўрилаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд таҳдид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг