Самарқандда автобус ва Cobalt тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
12 Февраль 6044 1 дақиқа
Кеча, 11 февраль куни Самарқанд вилоятида автобус ва Cobalt тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Транспорт бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 7:00 атрофида Жомбой туманининг Самарқанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Zhong Tong русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб, кўприк устида йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Аниқланишича, автобус ҳайдовчиси Cobalt русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган. Оқибатда бир йўловчи тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуний хулосасига кўра, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Nexia-3 русумли автомашина 10 ёшли болани уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди.
Live
Барчаси