Самарқандда 9-синф ўқувчиси шериклари билан мактаб “замдиректор”ини дўппослади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилояти Тайлоқ туманида мактаб директори ўринбосаридан танбеҳ эшитган 9-синф ўқувчиси амакисининг ўғиллари билан “замдиректор”ни дўппослади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келгани сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришгани учун ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу куни амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга бирга олиб келган, улар директор ўринбосарини хизмат хонасида уришиб, унга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича 31 май куни Тайлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

1120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг