Самарқандда 7 тонналик ош қилинди. Юлдуз Усмонова эса бундан норози (видео)
Жамият
−
04 Август 42948 2 дақиқа
Жорий йилнинг 1–3 август кунлари Самарқанд вилоятида илк бор “Самарқанд оши” халқаро фестивали ўтказилди ва унда тонналаб ош тайёрланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фестивалнинг 1-кунида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан ташриф буюрган энг моҳир ошпазлар иштирокида мусобақа ташкил қилинган бўлса, 2-куни хорижлик ошпазлар иштирокида ош пиширилди. Жумладан, Озарбайжон, Малайзия, Қатар, Қувайт, Япония, Покистон, Туркия, Тожикистон, Индонезия, Хитой, Ҳиндистон, Польша, Иордания, Миср, Жанубий Корея, Қозоғистон ва бошқа бир қатор давлатлардан дунёга машҳур ошпазлар пазандалик борасидаги иқтидорларини намойиш қилди.
Шунингдек, тадбирнинг 3-кунида махсус тайёрланган катта қозонда 50 нафар маҳаллий ва 5 нафар хорижлик ошпаз томонидан 7 тонналик ош пиширилди. Танловда 3-ўринга Хоразм вилояти, 2-ўринга Бухоро вилояти, 1-ўринга эса Тошкент шаҳри ошпазлари муносиб кўрилди.
Ушбу тадбирга кўплаб инсонлар ошдан баҳраманд бўлиш илинжида ташриф буюрган, бу эса йўлларда тирбандликни келтириб чиқарган. Ўша пайтда Самарқандда бўлган хонанда Юлдуз Усмонова эса ушбу ҳолатни танқид қилиб, “йўлни тўғрилаб қўйиб, кейин тонналаб қилмайсизларми?” дея эътироз билдирган. Хонанданинг сўзларига кўра, у 1 соат 20 минут тирбанликда қолиб кетган.
“Машина минганнинг гуноҳи нима? Керакми шу тадбирлар? Аввал йўлни ўйлаб, кейин бунақа тадбирларни қилиш керак”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасида ўтказилган “Mangal Fest” фестивалида фуқаролар муштлашиб кетганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь