Самарқандда $10 минг доллар пора сўраган банк раҳбари қўлга олинди
3-саҳифа
−
01 Май 2022
16614Самарқанд шаҳрида пора талаб қилган “Микрокредитбанк” раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “Микрокредитбанк” Самарқанд филиали раҳбари 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳридаги МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига пора сўрагани аниқланган. У тадбиркордан 10 000 доллар миқдорида пора талаб қилиб, олдиндан 4 000 доллар миқдоридаги пулларни олган.
Тадбир давомида банк раҳбари қолган 6 000 доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.