Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг 6 нафар аъзоси қўлга олинди

Жамият

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Ҳизб ут-Таҳрир” террорчилик ташкилоти аъзоси экани гумон қилинган 6 нафар шахснинг ғайриқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Таъкидланишича, улар орасида муқаддам мазкур террористик ташкилот ғояларини тарғибот қилганлиги боис жиноий жазога маҳкум этилган шахсларнинг борлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши доирасида ушбу шахсларга нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарёда экстремистик ҳаракат аъзоси экани айтилган 20 киши қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг