Самарқандда ҳайдовчи бола ўғриси эканини айтиб, эгизак қизларни қўрқитди
3-саҳифа
−
07 Май 2023
9905Самарқанд шаҳрида Жигули ҳайдовчиси бола ўғриси эканини айтиб, вояга етмаган эгизак қизларни қўрқитди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 3 май куни Самарқанд шаҳри Мароканд кўчасида содир бўлган.
Воқеа кузатув камерасига тушиб қолган ва ижтимоий тармоқларга тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Видеода кўриш мумкинки, машина келиб тўхтаган ва ҳайдовчи вояга етмаган қизларга гапирган. Қизлар уни кўриб қочиб кетган.
Кўп ўтмай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳайдовчи қўлга олинган ва у судга келтирилган. Бироқ судда айбдор воқеа бутунлай бошқача бўлганини билдирган.
“Биз билан ишлаган аёлни келаётганини кўриб тўхтадим. Қарасам беш-ўн метр узоқроқдан иккита болача бор эди. Тушиб қайтиб келдим, эшикни очсам улар менга қараб ўтирибди. Баланд овозда сиз Фотима Зуҳрамисиз, деб сўрадим. Бирдан иккови шокка тушди. Иккови ҳам қий-чув этиб қочди. Мен уларнинг ортидан қувганим ҳам йўқ. Тўхта жияним, қўрқма деяпман иккови ҳам қочиб кетаверди”, дейди ҳайдовчи.
Гарчи айбланувчи ўз айбини тан олмасада, терговга қадар текширув олиб борилганда ушбу шахс вояга етмаган қизларнинг йўлини тўсиб, қўрқитгани аниқланган.
“Тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд судига юборилди. Судда айбдор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва 10 суткага қамалди”, дейилади вазирлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь