Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби вафот этди

Жамият

image

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Нуриддинхон Исломов 1970 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими вазифасида иш фолиятини бошлаган. 1980 йилдан 2008 йилга қадар Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош имом-хатиби вазифасида фаолият олиб борган. 2017 йилгача  Самарқанд вилояти бош имом-хатиби вазифасида ишлаган.  Шундан сўнг айни пайтгача Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби ҳамда “Шоҳи Зинда” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

“Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Нуриддинхон Исломовнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари ва барча яқинларига ҳамдардлик билдириб, чуқур таъзия изҳор этади”, дейилган хабарда.

Аввалроқ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этганди. Унинг ўлимига коронавирус инфекцияси сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нуриддинхон Исломов

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар