Самарқанд кўчаларида сув тошқинлари кузатиляпти
Жамият
−
29 Март 2019
7626Бугун, 29 март куни кучли ёмғир ёғиши натижасида Самарқанд шаҳрининг қатор кўчаларида сув тошқинлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
29 март куни соат 04:00 да бошланган сурункали ёмғир ёғиши натижасида, Самарқанд шаҳрининг “Буюк Ипак йўли”, “Афросиёб”, “Маҳмуд Қошғарий”, “Мир Саид Барака”, “Оби Раҳмат”, “Муқимий”, “Ўзбекистон”, “Амир Темур”, “Конимех”, “Мулён-Сочаки боло” чорраҳасидаги кўчаларига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилди.
Бундан ташқари, “Зарафшон” МФЙдаги 8-уй, “Жомий” кўчасидаги 48-уй, “Маҳмуд Қошғарий” кўчасидаги 16-уй, 18 Б-уй, 20-уй, “Мир Саид Барака” кўчасидаги 73-уй, “Оби Раҳмат” кўчасидаги 4-уй, “Муқимий” кўчасидаги 31-уй, “Конимех” кўчасидаги 39-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.
Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят “Сувоқава” ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилган.
LiveБарчаси