Самарқанд ИИБ йўлни тўсиб тўй қилганлар бўйича расмий маълумот берди
3-саҳифа
−
10 Октябрь 2020
18813Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида тўйда одамлар йўлни тўсиб рақсга тушаётгани акс этган видео тарқалди. Бу ҳолатга тўйлардаги янги тренд деб изоҳ берилган.
Самарқанд вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг “Боғи баланд” МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Д. 2020 йилнинг 07 октябрь куни яшаш манзилида қизининг никоҳ туйи маросимини уюштирган.
Тўй маросими карантин қоидаларига зид равишда амалга оширилиб, куёв навкарлар Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчаси автомобиль йўлини тўсиб, автотранспортларнинг ҳаракатланишига ҳалақит берган.
Тўй эгаларига нисбатан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳозирда ушбу ҳолатдаги барча ҳуқуқбузарларни аниқлаб, қонуний чора кўриш мақсадида, тезкор-профилактик текширув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланиб, қонунларда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши таъкидланган.
LiveБарчаси