Самарқанд давлат тиббиёт университети THE рейтингига кирган Ўзбекистондаги илк тиббиёт олийгоҳи сифатида эътироф этилди

Бизнес

image

Самарқанд давлат тиббиёт университети – тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасалари орасида THE рейтингига кирган биринчи Ўзбекистон олийгоҳи сифатида эътироф этилди

Дунёнинг энг нуфузли халқаро рейтинг тизимларидан бири ҳисобланган Times Higher Education (THE) томонидан 2025 йил учун эълон қилинган THE Impact Rankings 2025 натижаларига кўра, Самарқанд давлат тиббиёт университети илк бор дунёнинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасалари (601–800 ўринлар оралиғи) рўйхатидан муносиб ўрин эгаллади. 

Шу жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети қуйидаги йўналишлар бўйича сезиларли даражада юқорилади:

  • Яхши саломатлик ва фаровонлик 77;
  • Сифатли таълим 101-200;
  • Мақсадлар бўйича ҳамкорлик 101-200;
  • Қашшоқлик  йўқ 301-400;
  • Гендер тенглик бўйича 301-400;

Самарқанд давлат тиббиёт университетининг ушбу рейтингда сезиларли даражада юқорилаши олийгоҳда таълим жараёни ва яратилган шароитларнинг жаҳон стандартлари даражасида эканлигини яққол тасдиқлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Самарқанд давлат тиббиёт университети THE рейтинги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг