Самарқанд аэропорти яна қанча ёпиқ туриши маълум бўлди
Жамият
−
15 Ноябрь 2021
5376Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом этаётгани сабабли аэропортнинг ёпиқлиги декабрь ойига қадар узайтирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд аэропортининг ёпиқлиги жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилгани сабаб барча авиарейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари – “Навоий”, “Бухоро”, “Қарши”га йўналтирилади.
Маълумот ўрнида, Самарқандда 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида янги аэродром комплекси қурилиши давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан парвозлар 20 октябридан 20 ноябригача вақтинча тўхтатилгани маълум қилинганди.