Самарқанд халқаро аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
10 Октябрь 2021
7520Жорий йилнинг 20 октябридан 20 ноябригача Самарқанд халқаро аэропортида янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан парвозлар вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, барча қатновлар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари – Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади. Бу ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Маълум қилинишича, Самарқанддаги янги аэродром мажмуасида бугунга келиб узунлиги 3 105 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланган. Бир ой ичида бурилиш йўлларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши 2022 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш ишлари доирасида олиб борилмоқда.
LiveБарчаси