Самарқанд ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Сентябрь 2020
8067Самарқанд вилояти ҳокимига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарори билан Хуршид Абдурашидович Очилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.