Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди
Жамият
−
14 Февраль 2019
14811Самарқандда Nexia автомобили Volvo русумли экскаватор иштирокида мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Натижада икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ҳодиса жорий йилнинг 11 февраль куни соат тахминан 06:00 да содир бўлган. Фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани “Жомбой-Эшимоқсоқ” 4П-48 йўлининг 11 километрида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, фуқаро А.Д. бошқарувидаги Volvo русумли экскаваторга урилиб, тўқнашув содир этган. Натижада, Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси М.М. ва йўловчиси М.Ҳ.лар жароҳат олиб, ҳодиса жойида вафот этганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
LiveБарчаси