Самарадаги 2 та нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди
Олам
−
16 Март
11783Россиянинг Самара вилоятидаги иккита нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужум қилди, ҳужумлардан сўнг иккала корхонада ҳам ёнғинлар бошланди. Бу ҳақда бугун, 16 март куни маҳаллий нашрлар хабар берди.
Ҳужум эрталаб соат 6:00 лар атрофида содир бўлган. Сизран шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин майдони 500 кв. метрга етган.
Деярли бир вақтнинг ўзида бир нечта бошқа дронлар Новокуйбишевский нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди. У ерда ҳам ёнғин бошланди, ярим соатдан кейин ёнғин ўчирилди.
Самара вилояти расмийлари Новокуйбишевскдаги нефтни қайта ишлаш заводига берилган зарбани “ҳужумга уриниш” деб атади ва у тўхтатилганини билдирди. Қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Қайд этиш жоизки, 2007 йилдан бери Сизран нефтни қайта ишлаш заводи “Роснефть”нинг Самара нефтни қайта ишлаш заводлари гуруҳига киради. Завод Ғарбий Сибир нефтини, Оренбург конларидан олинган нефтни, шунингдек, Самара вилоятида ишлаб чиқарилган нефтни қайта ишлайди. Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводининг лойиҳа қуввати йилига 8,5 миллион тонна, Новокуйбишевскдаги нефтни қайта ишлаш заводи эса йилига 8,3 миллион тонна нефтни қайта ишлашга етади.
Шунингдек, Липецк вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига тунги вақтда дронлар томонидан ҳужум қилингани хабар қилинган. Становая станцияси ҳудудида (Дружба нефть қувурининг бир қисми) иккита портлаган самолёт типидаги дроннинг бўлаклари топилди.
Маълумот учун, 12 март куни Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири бўлган Нижний Новгород яқинидаги “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз самолётлар ҳужум қилган. Ўша куни дрон Орёлдаги нефть омборига келиб урилган ва танкерлардан бирида ёнғин чиққан.
Бир кун аввал Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий йиғилишлар ўтказганини, унда Россиянинг “энг заиф жойлари” аниқлангани, у ерда Украина кучлари “энг катта зарар” келтириши мумкинлигини айтган.
"Ва биз буни қиламиз. Россия давлати қанчалик кўп йўқотса ва унинг тажовузкорлиги қанчалик қимматга тушса, бу урушнинг адолатли якуни шунчалик яқин бўлади", деган Зеленский.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15