Самарада ёнғин чиқди. Жабрланганлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор
3-саҳифа 09 Ноябрь 2020 16:52
4331
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Россиянинг Самара шаҳри, Промишленности кўчаси, 33-уйда кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Қозон шаҳридаги Ўзбекистоннинг бош консулхонаси хабар бермоқда.
Маълумотда айтилишича, ёнғин оқибатида 5 нафар инсон жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилмоқда.
"Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди", дейилади консуллик маълумотида.