Самарада ёнғин чиқди. Жабрланганлар орасида ўзбекистонлик ҳам бор

Crime

image

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Россиянинг Самара шаҳри, Промишленности кўчаси, 33-уйда кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақида Қозон шаҳридаги Ўзбекистоннинг бош консулхонаси хабар бермоқда.

Маълумотда айтилишича, ёнғин оқибатида 5 нафар инсон жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси эканлиги айтилмоқда. 

Ўзбекистонлик А.Х. Н.И.Пирогов номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Унга ис газидан заҳарланиш, бошнинг юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган. 

Вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.

"Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ваколатли органлар ва тиббиёт муассасаси билан доимий алоқада бўлиб турибди", дейилади консуллик маълумотида.

Карим ЗАРИПОВ


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

116

Rating

3

Rate this article

Share with your friends