Самарада ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
08 Апрель
14650Россиядаги Самара вилоятининг Кинельский туманида автобус Урал-Муханово трассасидан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ИИВ вилоят бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
“Scania русумли автобусни бошқараётган ҳайдовчи Урал-Муханово автомобиль йўлининг 26-километрида ҳаракатланар экан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликни танлаган ва бу транспорт воситасининг йўлдан чиқиб кетишига, кейин эса ағдарилиб кетишига олиб келган”, дейилади хабарда.
Бошқарма маълумотларига кўра, автоҳалокат оқибатида автобуснинг икки йўловчиси ҳалок бўлган, қолган ўн нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси ушбу автомобиль Қозоғистонда рўйхатдан ўтганини маълум қилди. Автобус Нижний Новгородга Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. 4 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан 8 нафар ўзбекистонликнинг жасадини олиб келиш учун махсус борт Қозоғистонга учди. 5 апрель куни соат 03:00 ларда ЙТҲ қурбонларининг жасадлари Сурхондарё вилоятига олиб келинди.
LiveБарчаси