Самарада ўзбекистонликлар автоҳалокатга учрашди
Жамият
−
20 Июнь 2019 4700 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 17 июнь куни соат 19:00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, барча жароҳатланганлар Толятти шаҳар клиник касалхонасига олиб берилган.
Бош консулхона Самара вилоятининг тегишли органлари билан алоқа ўрнатган ҳамда мазкур вазиятни ўз назоратига олган.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь