Саломга яраша алик. Хитой ҳам АҚШ товарларига бож жорий этди

Олам

image

Хитой Давлат кенгаши АҚШдан барча импорт учун 34 фоиз қўшимча божлар жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитойнинг бож тўғрисидаги сиёсати 10 апрелдан кучга киради. Хабарга кўра, Хитойнинг бу сиёсати Трампнинг кескин қароридан кейин юз берган.

Хитой, шунингдек, АҚШни зудлик билан бир томонлама божларни бекор қилишга ва иқтисодий масалаларни тенглик ва ўзаро ҳурмат асосида ҳал қилишни бошлашга чақирган.

Хитой Оқ уйнинг ҳаракатларини халқаро савдо қоидаларига мос келмайдиган деб атаган. Пекиннинг таъкидлашича, бундай божлар билан Вашингтон Хитойнинг иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқларига катта зарар етказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп савдо ҳамкорларга нисбатан “ўзаро божлар” жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Тариф рўйхатига ўнлаб давлатлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам киритилган. Улар орасида энг юқори бож – Хитой, Вьетнам ва Камбоджа маҳсулотларига қўлланилган. Фармонга кўра, Хитойдан келадиган товарларга АҚШда 34 фоиз, олдинги тарифлар билан жами 54 фоиз бож солинади. Трампнинг сўзларига кўра, жорий этилган тарифлар Америка товарлари учун “валюта манипуляцияси ва савдо тўсиқлари”га жавобдир. Шундан сўнг, Хитой Савдо вазирлиги АҚШнинг янги божларидан норози бўлиб, Вашингтон узоқ йиллик савдо музокаралари натижасида эришилган манфаатлар мувозанатини эътиборсиз қолдираётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Хитой бож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг