Салоҳ Роналду ва Жеррардга яқинлашди

Спорт

image

Мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ октябрь ойи якунларига кўра, Англия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига ўз X саҳифасида маълум қилди.

“Ливерпуль” жамоаси вингери фаолиятида бешинчи марта бу совринни қўлга киритди. У бу борада Уэйн Руни ва Робин ван Персига етиб олди ва лиганинг амалдаги футболчилари орасида бу кўрсаткич бўйича етакчига айланди.

Фақатгина Стивен Жеррард, Криштиану Роналду (6 марта), Серхио Агуэро ва Ҳарри Кейн (7 марта) Салоҳдан кўпроқ совринни қўлга киритган.

Футболчи октябрь ойида “қизиллар”нинг Премьер-лигадаги 3 та ўйинида 5 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Муҳаммад Салоҳ Англия чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг