Салоҳ “Ливерпуль” сафида МЮни энг кўп “жазолаган” футболчи бўлди
Спорт
−
18 Март
307517 март Англия кубоги чорак финалида “Ливерпуль” сафарда “Манчестер Юнайтед”га қарши кечган драматик ўйинда мағлуб бўлди – 3:4. Ўйинда “мерсисайдликлар”нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Салоҳ “Ливерпуль” сафида қаторасига бешинчи ўйинда МЮ дарвозасини ишғол қилган биринчи футболчига айланди. Футбол тарихида бошқа ҳеч ким бундай натижага эришмаган.
Мазкур ўйиндан сўнг “мерсисайдликлар”нинг тўққиз ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. “Ливерпуль” охирги марта 4 февраль куни расмий ўйинда Англия чемпионатида “Арсенал”га ютқазганди – 1:3.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида Салоҳ клуб сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 15 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.