Салкам 3 килoграммлик наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Жамият
−
04 Февраль 2023
4327Наманган ва Фарғона вилоятларида наркотик моддаларнинг савдоси билан шуғулланадиган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи шахс билан Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига яшириб кетилган 1 кг 841 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олгани аниқланди. Ушбу шахслар йўловчи автомашинада Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда эса Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Қирғизистондан олиб келинган 964 гр “гашиш” моддасини 8 минг долларга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь