Салбий стресс: қандай қилиб унинг олдини олиш мумкин? 

Саломатлик 4721
image

Интернетдаги маълумотларга кўра, йилига икки марта Стрессдан хабардорлик куни нишонланади. Бир қатор манбалар бу сана сифатида 16 апрелни, бошқалари эса ноябрь ойининг биринчи чоршанбасини кўрсатади.  

Куз фаслидаги ушбу сана 1973 йилда ташкил этилган Британия хайрия ташкилоти — Халқаро стрессни бошқариш ассоциацияси билан боғлиқ. Ўша пайтда стресснинг нафақат инсоннинг шахсий ҳаётига, балки унинг самарадорлигига ҳам салбий таъсири аниқ бўлган. 

Шу муносабат билан ассоциация ташкилотчилари стрессни бошқариш, инсонда стресснинг асосий сабаблари бўлган омилларни ўрганиш, стресс юкининг жисмоний ва психоэмоционал ҳолатига оқибатларини аниқлаш соҳасида ўз фаолиятини бошлаган. Ишда тиббиётнинг кўплаб тегишли соҳалари мутахассислари иштирок этди: психологлар, логопедлар, физиотерапевтлар, терапевтлар, невропатологлар ва бошқалар. 

Ташкилот мутахассислари томонидан таклиф этилаётган тренинглар, малака ошириш курслари каби усуллар нафақат алоҳида фуқаролар, балки ишлаб чиқариш ва бизнесда ҳам оммалаша бошлади. 

Стресс — бу инсон танасининг турли хил ташқи омиллар (жисмоний, ақлий, ҳиссий) таъсирига реакцияси. Аммо стресс шунчаки реакция эмас. 

Бу одамнинг асаб тизимида тезлаштирилган ва кучайган мобилизация жараёнлари билан бирга келадиган носпецифик мослашувдир. 

Стресс ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин. Кўпинча гап унинг иккинчиси ҳақида кетади. Кутилмаган ва жуда ҳиссий жиҳатдан ёрқин ва ижобий омилларни ифодалаши мумкин бўлган ҳамда инсоннинг кучини сафарбар қилишга ҳисса қўшадиган биринчисидан фарқли ўлароқ, иккинчи тур қайғу, бефарқлик, умидсизлик, чарчоқ, депрессия келтириб чиқаради, одамнинг соғлиғига путур етказади. 

Узоқ муддатли стресс кўплаб касалликларнинг бошланиши ёки кучайишига сабаб бўлади. Стрессга чидамлилик соғлом турмуш тарзи орқали таъминланади. 

Стрессни бошқариш бўйича мутахассислар очиқ ҳавода дам олиш ва тоза ҳавога устунлик беришни, иш вақтини ва ҳаёт ритмини тўғри шакллантиришни, танага дам олиш ва ухлаш учун етарли вақт беришни, соғлом, хилма-хил озиқ-овқат ва мувозанатли овқатланишни афзал кўришни тавсия қилади. 

Шуни ҳам унутмаслик керакки, стрессли юклардан бутунлай қочишнинг иложи йўқ! Шунинг учун уларга тайёр бўлиш керак, кундалик ташвишлар ва атрофдаги воқеликдан “зарба” олишга қодир бўлиш керак.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 98
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×