Саида Мирзиёева тушликни болалар билан қилди

Жамият

image

Юқоридаги сурат эътиборингизни тортдими? Ҳа, адашмадингиз. У Президентнинг тўнғич қизи Мирзиёева. У бугун тушликни болалар билан қилди. 

Бугун, 27 ноябрь куни брайл алифбосида чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг “Муҳаббат” асари, шунингдек, 8 синфлар учун физика фани дарслиги (8 қисм), 8-9 синфлар учун кимё фани дарслиги (ҳар бири 8 қисмдан), 10-11 синфлар учун алгебра ва таҳлил асослари (ҳар бири 10 қисмдан) дарсликларининг расмиятчиликдан холи тақдимоти ўтказилди. 

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялвар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-4151-сон қарори билан тасдиқланган “Ko‘ngil ko‘zi” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” доирасида ташкил этилди.

Тадбирда АОКА раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқитувчи ва ўқувчилари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 80 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўз нутқи давомида ҳозирги вақтда мамлакатда давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ва ёшларни тарбиялаш ҳамда уларга таълим бериш учун шароит яратишга қаратилган 5 ташаббусни амалга ошириш бўйича чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Ушбу ташаббусларнинг муҳим таркибий қисми китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларда болалигиданоқ китобга муҳаббат уйғотиш, мустақил фикрлаш ва кенг дунёқарашни шакллантириш ҳисобланади. Бу тадбир 5 ташаббусни амалда жорий этишда яққол намуна бўлади.

“Китоб инсоннинг маънавий улғайишида муҳим аҳамиятга эга. Биз фарзандларимиз қалбида адабиётга муҳаббатни янада мустаҳкамлашимиз, уларнинг мутолаага бўлган қизиқишларини оширишимиз зарур”, дейди тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида иштирок этган халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг қизи Юлдуз Ҳошимова. Шунингдек, Юлдуз Ҳошимова отаси ва брайл алифбосида чоп этилган  асар ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг