Саида Мирзиёева Президент топшириғи билан Наманганга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов, Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Обид Абдураҳмонов Наманганга бориб, шифохоналарга жойлаштирилган болалар ва уларнинг ота-оналари ҳолидан хабар олди. 

Мирзиёеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилишича, Президент Администрацияси вакиллари Наманганга давлат раҳбарининг топшириғи асосида етиб борган. 

“Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига – оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик”, дейди Президент ёрдамчиси.

Президент Администрацияси вакиллари боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилган. 

“Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди”, дейди Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг