Саида Мирзиёева Лондон фонд биржасидаги тарихий маросимда қатнашади

Жамият

image

Бугун, 18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур воқеа Ўзбекистон капитал бозорини халқаро молия майдонига олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мамлакат иқтисодиёти тарихида янги саҳифа очади.

Кутилаётган IPO Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорларидаги иштирокини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, корпоратив бошқарувнинг замонавий стандартлари ва шаффоф тизимни жорий этишга кучли туртки беради. Бу жараён, айни пайтда, хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган таркибий янгиланишларга бўлган юқори ишончини намоён этади ва халқаро инвесторларга мамлакат иқтисодиёти ҳамда маҳаллий компаниялар салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини яратади.

Расмий маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов ва бошқа масъуллар иштирок этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг