Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Жамият 6919
image

Кеча, 4 июнь куни Масс-медиа фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен Хиллель билан учрашди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram’даги саҳифасида ёзмоқда.

“Кеча Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен Хиллель хоним билан учрашув бўлиб ўтди. 

Суҳбат жараёнида кенг қамровли масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Гендер тенглиги мавзуси ва Ko‘ngil ko‘zi каби хайрия лойиҳаларининг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди”, деб ёзади у.

Қайд этилишича, учрашув илиқ, дўстона руҳда ўтган. Келгусидаги ҳамкорлик тўғрисида келишиб, турли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 3
t
×