Саида Мирзиёева ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари учун акция эълон қилди
Жамият
−
28 Декабрь 2020
6208Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг барча ўқувчилари учун акция эълон қилди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева Telegram’даги каналида хабар берди.
“Кўнгил кўзи” Янги йил хайрия акцияси доирасида уч мингдан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар тиббий кўрикдан ўтишади.
“Текширув натижасига кўра кўришни яхшилаш заррача имкон мавжудлиги аниқланган ҳар бир болага биз томонимиздан ёрдам кўрсатилади”, дея ўз таъкидлади Саида Мирзиёева.
Унинг сўзларига кўра, 3-4 ой давомида Қорақалпоғистондан бошлаб Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан мактаблар бирма бир қамраб олинади.
Маълумот учун, “Кўнгил кўзи” хайрия акцияси 2019 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган. У кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълими, уларнинг маънавий ва руҳий ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, келгуси ҳаётга ва жамиятга мослашиши учун йўналтирилган.
Лойиҳа доирасида брайл шрифтида дарслик нашр этиш йўлга қўйилди, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар эҳтиёжларига ихтисослаштирилга компютер маркази яратилди, барча мактаб-интернатларнинг техник базаси ривожлантирилди ва қўйилган мақсадга эришиш учун бошқа кичик лойиҳалар амалга оширилди.
LiveБарчаси