Саида Мирзиёева экорейдга чиқди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати бўйича махсус комиссия йиғилиши ўтказилаётгани хабар берилганди. Махсус комиссия йиғилишидан сўнг Саида Мирзиёева масъуллар билан бирга ҳавони заҳарлаётган иссиқхоналар бўйича рейдга чиқди. Бу ҳақда махсус комиссиянинг Telegram-каналида хабар берилди.

“Биз ҳаммамиз Тошкент аҳолиси нафас олаётган ҳавонинг айнан ўзидан нафас оламиз. Мен ҳам, фарзандларим ҳам. Миллат саломатлиги Президентимиз учун устувор вазифа ҳисобланади, шунинг учун муаммо тўлиқ ҳал этилмагунча тўхтамаймиз”, дея таъкидлаган Саида Мирзиёева йиғилиш вақтида.

Қайд этиш жоиз, мазкур йиғилишда Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги яшил ҳудудларни сақлаш ва кўпайтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаганди.

Администрация раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларидан бу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан мунтазам равишда ҳисобот бериб туришни талаб қилган.

Шунингдек, йиғилишда Саида Мирзиёева махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйган. Хусусан, ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирлар муайян муддатларга эга бўлиши ва тизимли равишда бажарилиши лозим. Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак.

Бундан ташқари, йиғилишда Саида Мирзиёева Фарғонада ҳам вазиятни яхшилаш бўйича кескин чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берган.

Умуман олганда, экологик вазият ҳамда уни яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар қандайдир бир марталик ёки вақтинчалик акция эмаслиги, бундан кейин, гарчи ҳаво яхшиланган тақдирда ҳам мазкур йўналишдаги ишлар тўхтаб қолмаслиги, изчил ҳамда тизимли давом этиши, буни барча бўғиндаги раҳбарлар тўғри англаши кераклиги қатъий таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева экорейд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг