“Президент мендан ҳар куни ҳисобот сўраяпти”. Саида Мирзиёева ҳаво ҳолати бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Жамият

image

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати бўйича махсус комиссия йиғилишини ўтказилмоқда. Бу ҳақда махсус комиссиянинг Telegram-каналида хабар берилди.

Қайд этилишича, йиғилишда қабул қилинган чора-тадбирлар хусусида Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимлари, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ахборот бермоқда.

Билдирилишича, вазият раҳбарият назоратида, доимий кузатув ва таҳлил олиб борилмоқда, давлат ҳаво ифлосланиши муаммоларини бартараф этишга қаратилган чоралар кўрмоқда.

“Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ”, дейди Саида Мирзиёева.

Махсус комиссия йиғилишида Саида Мирзиёева Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги яшил ҳудудларни сақлаш ва кўпайтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Администрация раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларидан бу йўналишда олиб борилаётган ишлар юзасидан мунтазам равишда ҳисобот бериб туришни талаб этган.

Йиғилишда Саида Мирзиёева махсус комиссия аъзолари олдига аниқ вазифалар қўйган. Хусусан, ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирлар муайян муддатларга эга бўлиши ва тизимли равишда бажарилиши лозим. Келгуси йилда бундай вазият такрорланмаслиги керак.

Кўриб чиқилган кенг қамровли чора-тадбирлар мажмуаси қуйидагиларни ўз ичига олади: 

  • яшил майдонларни барпо этиш турлари ва жойлари; 
  • ариқ тизимини қайта тиклаш; 
  • иссиқхоналар ва саноат корхоналари чиқиндиларини камайтириш ҳамда ҳаво сифатини яхшилаш бўйича бошқа шошилинч ҳаракатлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев экологик барқарорлик, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, унда ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олиш бўйича топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг