Саида Мирзиёева Дубай валиаҳди билан учрашди
Жамият
−
27 Сентябрь
33485Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Мудофаа вазири, Дубай Амирлиги валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мулоқот давомида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларининг кенг доираси, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди”, дейди Мирзиёева.
Шунингдек, у Тошкентдаги юқори даражали форум доирасида ўтказилган бу учрашув Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мирзиёева расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг бир қанча муҳим йўналишлари, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилган, меҳнат миграцияси соҳасига алоҳида эътибор қаратганди.