Саида Мирзиёева чақириғидан сўнг, Тошкентдаги панно қайта тикланди
Жамият
−
19 Июль 2021
8814Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева “Premier Hall” кинотеатрининг таъмирлаш ишлари пайтида бинонинг юзасида эски панно топилгани ҳақида маълум қилган эди. Мирзиёева шу билан бирга, паннолар Тошкентга бетакрор қиёфа бахш этишини таъкидлаб, уларни сақлаб қолишга чақирган эди.
Кинематография агентлигининг маълум қилишича, шундан сўнг экспертлар билан топилма ўрганилган. Натижада Альфред Мазитов қаламига мансуб ушбу “Кокилли қиз” мозаикасини сақлаб қолишга қарор қилинган.
Ҳозирда фреска билан боғлиқ таъмирлаш ишлари якуний босқичда.
Маълумот учун, “Premier Hall” кинотеатри жорий йил бўлиб ўтадиган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент Халқаро кинофестивалининг локацияларидан бири бўлиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь